Жервонта "Танк" Девис ҳамда Френк Мартин жанги 8-раундда якунланди!

  • 16 Jun 09:13
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри MJM Grand Garden аренасида PBC промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшомининг марказий жанги ҳам ўз якунига етди. Унда енгил вазн (61,2 кг) тоифасида WBA чемпионлик камари учун Жервонта "Танк" Девис ҳамда Френк Мартин баҳс олиб боришди. Икки мағлубиятсиз серия билан келаётган боксчиларнинг қарама-қаршилиги юқори темпда бошланди. Жангнинг дастлабки раундларида Мартин яхши ҳаракатлари ва аниқ зарбалари билан ёдда қолди. Бироқ, 4 -раунддан сўнг Жервонта фаоллашди ва 8-раундда рақибини нокаутга уратди.

Tecno

Шу тариқа Мартин 18 та ғалабали сериядан сўнг, илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Жервонта эса фаолиятидаги 30-ғалабасини қўлга киритган ҳолда, мағлубиятсиз одимини давом эттирди. 

Comments

You must be logged in to commet!