Жиру "Челси"дан кетиш фикридан қайтдими?

  • 18 Feb 19:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Оливье Жиру жамоадан кетиш ҳақидаги фикридан қайтганини айтди.

Tecno

“Мен кетмоқчи эдим. Декабь ўрталаридан то январнинг охиригача мен иккита томонга бўлинган эдим. Аммо февраль келиши билан 100% “Челси” ҳақида ўйлай бошладим. Энди мавсум охиригача бор кучимни бериб ҳаракат қиламан. Яна янгидан иш бошлаш ёқимли.

Менинг асосий мақсадим – имкон қадар кўпроқ ўйнаш. Чунки, мен Франция терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этишни хоҳлайман”, - дейди Жиру.

Маълумот учун, 33 ёшли Жиру жорий мавсум “Челси” сафида АПЛда бор йўғи 6 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Comments

You must be logged in to commet!