
Жўрабеков "Навбаҳор"дан кетди
“Навбаҳор” таркибида ҳам ўзгаришлар юз бераётганидан хабарингиз бўлса керак. Қишки йиғинни ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетган жамоани тарк этаётган футболчилар ҳам бор.
Жумладан, ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков жамоа билан бирга Туркияга кетмади. Чунки у янги мавсумни бошқа клубда давом эттирадиган бўлди.
Яқинда унинг ўзи Sports.uz сайтига берган интервьюсида “Навбаҳор”ни тарк этиш арафасида эканини айтганди. Эндиликда ҳаммаси ҳал бўлди ва у клубни расман тарк этгани ойдинлашди. У ўтган йили "Навбаҳор" сафида (Суперлига ва Кубок баҳслари) 18 та учрашувда майдонга тушиб 1 та гол урди.
Футболчиниг фаолиятини қайси жамоада давом эттириши тез орада маълум бўлади.
Comments