Камолиддин Тожиев: "Нефтчи" деярли вазиятлар ярата олмади"

  • 14 Sep 14:09
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев "Нефтчи"га қарши ғалабадан кейин матбуот анжуманида қатнашди.

Tecno

"Ўйинни яхши бошладик. Четлатишдан сўнг ҳимояланишга мажбур бўлдик, аммо гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда ҳимояландик ва Умарни майдонга тушириб, беш нафар ҳимоячи услубига ўтиб олдик.

Мақсадимиз бизни олдинга етаклади. Йигитлар кўпроқ очко тўплашимиз кераклигини тушуниб туришибди. Биринчи даврада кўп очколар йўқотдик. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бугун яхши ҳимояландик. Шу сабабли "Нефтчи" деярли вазиятлар ярата олмади.

Бизда ФИФА кунларида 15 нафар футболчи терма жамоага йўл олди. Ёшларимиз ҳам U23 термаси сафида саралаш мусобақасида иштирок этишди. Менинг хавотирга солган нарса жароҳатлар эди, аммо ироқлик футболчиларимиз жароҳат билан сафимизга қайтишди. Футболчиларда чарчоқ сезилмади. Сабаби улар "Пахтакор" учун бор кучларини топишади. Икки-уч кун тикланишга ҳаракат қилдик. Бизни ажойиб қўллаб турган мухлисларга ғалабани бағишлаймиз", - деди Тожиев.

Comments

You must be logged in to commet!