Кападзе: “Ҳусанов ва Файзуллаевга мен ҳам ўз маслаҳатларимни берганман”
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезияга ташрифи чоғида маҳаллий “Гаруда ТВ”га берган интервьюсида ёш футболчилар билан кўпроқ ишлаши, шунингдек Абдуқодир Ҳусанов ва Аббос Файзуллаевнинг фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Ҳар бир терма жамоа ёки клубда бўлган футболчи, табиийки, ўша мураббийнинг шогирди ҳисобланади. Биз мураббийлар эса футболчиларга ўз билим ва тажрибамиздан келиб чиқиб нимадир берамиз, ўргатамиз. Албатта, Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаев бошқа жойдаги мураббийлар қўл остида ўсган. Бироқ мен ҳам уларга керакли маслаҳат ва йўл-йўриқларимни берганман.
Ҳозир қўл остида ўйнаган 10–12 нафар футболчи терма жамоага чақирилмоқда. Кимдир чақириляпти, яна кимдир асосий таркибда ўйнаяпти. Уларнинг бу даражага етишида, албатта, оз бўлса-да, ўз ҳиссамизни қўшганмиз", — деди Темур Кападзе.



Comments