Карлуш Кейруш: Чилига қарши ўйинда Колумбиянинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ

  • 28 Jun 13:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Америка кубоги чорак финалидан ўрин олган Чилига қарши баҳс борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Tecno

“Чилиликлар – амалдаги чемпионлар. Бизда йўқотадиган ҳеч нарса йўқ, аммо биз керакли натижани қайд этиш учун яхши имкониятга эгамиз. Футболчиларимда кучли характер борлигини биламан. Улар бор эътиборларини қаратишган ва бу ўйинда осон ғалаба бўлмаслигини билишади. Биз бир нарсани тушунишимиз керак, ҳозир барчасини қўлга киритамиз ёки ҳеч нарсани. Ушбу баҳсга ҳеч қандай жиддий йўқотишларсиз келганимиздан хурсандман”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Колумбия – Чили учрашуви 29 июнь куни Тошкент вақти билан соат 04:00да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Surxon turon
28/06/2019 18:18
Керушга қойил қиммат булсаям ӯзбекистонга обкелиш керак еди шуни