Каземиро нега “Реал”га ўтмагани сабаби ошкор бўлди

  • 25 Nov 19:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида жамоанинг собиқ футболчиси Каземирони “Манчестер Юнайтед”дан қайтариб олиб келишни режалаштирган эди.

Tecno

Мадридликлар тажрибали ўйинчи ёрдамида майдон марказини мустаҳкамлаш ва  ёш ўйинчиларнинг ўсишини таъминлашни кўзлаганди.

Trivela нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи “Қироллик клуби”га қайтишга кўнмаган. Каземиро фаолиятининг Мадриддаги босқичи тугаб бўлган, деб ҳисоблайди ва ортга қайтмасликни маъқул кўради.

32 ёшли ярим ҳимоячи 2013-2022 йиллар давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилган ва жамоа билан клублар миқёсидаги деярли барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиққан.

Каземиронинг манчестерликлар билан ҳамкорлиги 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

Comments

You must be logged in to commet!