Кевин де Брёйне буни ҳеч қачон унутмайди

  • 07 Apr 11:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 32-турида “Кристал Пэлас” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашувда Кевин де Брюйне рақиб дарвозасига иккита тўп киритиб, “шаҳарликлар”нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Ушбу дублдан кейин бельгиялик плеймейкер манчестерликлар сафидаги жами голларини сонини 100 тага етказиб олди.

Шу тариқа, Кевин де Брюйни клуб тўпурарлари тарихида учинчи ўринга кўтарилди. У ўз даврида 99 та тўп киритган Шон Гоутердан ўзиб кетди.

“Манчестер Сити” тарихидаги энг зўр тўпурар Серхио Агуэро ҳисобланади. Аргентиналик форвард ўз ҳисобига 260 та гол ёздириб қўйган. Иккинчи ўринда қайд этилган Раҳим Стерлинг рақиблар дарвозасини 131 маротаба ишғол қилган.

Comments

You must be logged in to commet!