
Кевин де Брюйне: Мен буни муҳим мусобақа деб ҳисобламайман
“Манчестер Сити” клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне УЕФА Миллатлар лигасини муҳим турнир деб ҳисобламайди.
“Яна икки ҳафта, бу жуда узоқ. Мен бу ўйинларни интиқлик билан кутмайман, чунки бу қарама-қаршиликлар муҳим эмас. Аслида бу ўртоқлик ўйинлари.
Барчамиз узоқ ва оғир мавсумни ўтказдик, аммо шикоят қилиш фойдасиз. Футболчи сифатида, биз бироз дам олишни хоҳласак ҳам, бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз.
Демак, биз майдонга тушамиз ва ўз ишимизни қиламиз”, - деди бельгиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилиннг июнь ва сентябрь ойларида УЕФА Миллатлар лигаси бўлиб ўтади.
Comments