
Кейн: "Гуруҳ босқичини кутилганидек якунлай олмадик, эндиликда барча эътибор — плей-оффда"
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати–2025 гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Бенфика"га қарши кечган учрашувдаги мағлубият ҳақида фикр билдирди. Ушбу беллашувда немис гранди португалияликларга 0:1 ҳисобида ютқазди.
"Гуруҳ босқичини режамиздагидек якунлай олмадик. Аммо бу — ортда қолди. Эндиликда барча диққатимизни плей-офф босқичига қаратамиз" — деб ёзди инглиз тўпурари ўз ижтимоий тармоқларида.
Шу тариқа, Венсан Компани шогирдлари ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати плей-офф босқичининг илк раундида "Бавария" Бразилиянинг "Фламенго" жамоасига қарши майдонга тушади.
Comments