"Кичик Тайсон" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

  • 30 Jul 22:23
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, бугун "Кичик Тайсон" дея эътироф этилувчи ҳамюртимиз Олимжон Назаров навбатдаги жангини Вьетнамнинг Вунг Тау шаҳрида "Cocky Buffalo" компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказди.  Ўта енгил вазн тоифасида (50,8 кг) фаолият олиб борадиган Олимжон Назаров (28-5, 15КО) WBО Oriental камарини филиппинлик Бенведино Лигасдан (14-2-2, 9КО) ҳимоя қилди.

Tecno

Жанг тўлиқ давом этди ва баҳсда устунлик қилган Назаров очколарга кўра ғалаба қозонди. 

Мазкур муваффақият билан боксчимиз ҳамда мураббийларини муборакбод этамиз!

Comments

You must be logged in to commet!