Кикбоксинг. Фарғонада ўтган Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди

  • 19 Nov 19:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Wrestling
CHERY AUTO

Фарғона шаҳри  мезбонлик қилган кикбоксинг бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар, катталар, қизлар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз якунига етди.

Tecno

Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, "Андижон" вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритди. Ушбу вилоят спортчилари умумий ҳисобда 99 та медаль қўлга киритди. Кучли учликдан эса Тошкент шаҳри ҳамда Навоий вилояти жамоалари жой олди.

Ғолиб ва совриндор спортчилар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Ўзбекистон кубогида  7 ёшдан 40 ёшгача бўлган кикбоксингчилар иштирок этди.

Comments

You must be logged in to commet!