Клопп уни "Ливерпуль"га олиб келмоқчи

  • 05 Apr 11:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Челси" ярим ҳимоячиси Мейсон Маунтни ўз жамоасига таркибига қўшиб олмоқчи.

Tecno

Журналист Нил Жонснинг ёзишича, Англия терма жамоаси футболчисининг ўйинлари немис мутахассисида илиқ таассурот қолдирган. Хусусан, у Моунтнинг самарадорлиги, ақл-заковати, техникаси ва тактик мослашувчанлигини алоҳида эътироф этади.

Ярим ҳимоячининг "Челси" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади ва томонлар уни узайтириш борасида ҳалигача келиша олмаяпти.

Мейсон Маунт жорий мавсум АПЛда 23 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!