Коло-Муани "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин!

  • 01 Aug 15:26
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ марказий ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Себастяьн Видаль хабар берди.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, "шпорлар" 26 ёшли форварднинг трансфери борасида ПСЖ билан музокарага киришган. Шартнома тахминан 50 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Коло-Муани ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Ювентус"да ижара асосида ўтказди.

Қайд этилишича, Турин клуби ҳужумчи билан ишлашни давом эттирмоқчи, аммо “Тоттенхэм” футболчининг трансферига жиддий қарамоқда. Ўтган мавсум давомида Коло-Муани барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!