Конте "Брайтон"га қарши баҳсда "Тоттенхэм"га ёрдам бера олмаслиги мумкин

CHERY AUTO

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Контенинг коронавирусга топширган тести ижобий натижа кўрсатган. Бу унинг вирус юқтириб олганини англатади. 

Tecno

Шу сабабли, италиялик мутахассис карантинга олинган. У шанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган "Брайтон"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Бироқ "Тоттенхэм" шифокорларининг маълум қилишича, мураббий шанба кунига қадар вирусдан тузалиши ҳам мумкин. Агар Контенинг ҳолати яхшиланмаса, у учрашувни ёлғиз ўзи экран қаршисида кўришга мажбур бўлади. 

Маълумот ўрнида, "шпорлар" айни пайт АПЛ турнир жадвалида 31 ўйиндан сўнг 57 очко тўплаган ҳолда, 4-ўриндан жой эгаллаган.

Comments

You must be logged in to commet!