Конте уни "Интер"да олиб қолмоқчи

  • 22 Apr 20:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер” клуби ҳимоячиси Эшли Янг янги мавсумни ҳам миланликлар сафида ўтказиши мумкин.

Tecno

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” 34 ёшли инглиз футболчиси билан амалдаги шартномани яна 1 йилга узайтиришмоқчи. Ушбу таклиф шахсан жамоа бош мураббийи Антонио Контедан чиққан.

“Интер” жорий ҳафта унга янги келишувни юборган ва Янг ушбу шартномани тез орада имзолаши кутилмоқда.

Эшли Янг “Интер” сафига жорий қишки трансферлар даврида “Манчестер Юнайтед”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида 5 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!