Кроос: "Умид қиламанки, иккала томон учун ҳам мос келадиган ечим топамиз"

  • 20 Mar 15:44
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Тони Кроос "Реал" Мадрид билан янги меҳнат шартномаси имзолаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Клуб билан ҳеч қандай муаммом йўқ. Ҳозирча музокаралар олиб боряпмиз. Мен ҳали ҳам келажагим ҳақида бир қарога келганим йўқ. Жамоа бу мавсумда яхши ўйнамоқда, ҳаммаси яхши кетмоқда. Умид қиламанки, иккала томон учун ҳам мос келадиган ечим топамиз”, - дея германиялик хавбекнинг сўзларини ёзди "Marca" нашри.

34 ёшли ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг жорий мавсумида 28 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси июнь ойида тугайди.

Comments

You must be logged in to commet!