Куман кимга ишонади?

  • 29 Oct 15:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти марказий ҳимоячи Рональд Араухони жамоада сақлаб қолишга қарор қилди.

Tecno

Айни пайтда клуб раҳбарияти 21 ёшли уругвайлик футболчи билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокара бошлади. Каталонияликлар Араухога 2026 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома таклиф қилмоқда.

Аслида ҳимоячининг амалдаги шартнома якунланишига яна уч йил бор. Бироқ, истеъдодли ўйинчини қўлдан чиқариб юбормаслик учун “Барса” раҳбарлари келишувни яна уч йилга узайтирмоқчи.

Бош мураббий Рональд Куман ҳам адашига ишонч билдирмоқда. Араухо жорий мавсумда асосий таркибда учта ўйин ўтказди. Шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этди.

Comments

You must be logged in to commet!