Кутилмаган трансфер: “Реал” “калла қўйган” юлдузни сотиб олади!

  • 22 Mar 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” асосий тўпурар Карим Бензема ўрнини эгаллаши мумкин бўлган тажрибали ҳужумчи танлашда давом этади.

Tecno

Mail Sport нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби” бу борада кутилмаган вариант устида иш бошламоқчи. Мадридликлар қимматбаҳо ҳужумчи Ромелу Лукакуни харид қилишни режалаштирмоқда.

Бельгиялик форвард “Челси”да ўйнаб кета олмаганидан кейин “Интер”га ижарага берилганди. Миланликлар ҳам бу мавсум бақувват ҳужумчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилгани йўқ ва уни сотиб олиш фикридан қайтди.

Ўз навбатида, Лукаку “Челси”га ҳам керак эмас. “Реал” ҳеч қайси жамоага керак бўлмай қолган ўйинчини арзонроқ нархга трансфер қилиб, ўзини кўрсатиши учун имкон беришга тайёр.

Comments

You must be logged in to commet!