Кварацхелия учун икки гранд клуб курашмоқда

  • 09 Jan 17:54
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ Хвича Кварацхелия учун курашади. 

"L’Equipe" нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" "Наполи" билан грузиялик вингернинг трансфери юзасидан боғланди. Клублар Хвичани Маркус Рашфордга алмаштириши ҳам мумкин. Шу билан бирга, "Наполи" ва ПСЖ ўртасидаги алоқалар давом этмоқда ва улар Кварацхелия бўйича музокараларда олдинга силжишга имкон берадиган ечим топишга ҳаракат қилмоқдалар.

Tecno

Таъкидланишича, неаполликлар раҳбарияти вингерни сотиш имкониятини рад этмаяпти.

Маълумот учун, Хвичанинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди. Жорий мавсумда футболчи А Сериянинг 17 та ўйинида 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!