
Ла Лига. Фати гол урди, Альба эса қутқарди! "Барселона" 2-ўринни мустаҳкамлаб қўйди
Ла ЛИга 35-туридан ўрин олган "Реал Бетис" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, Фати 76-дақиқада ҳисобни очди. Бироз ўтиб Бартра мувозанатни тиклади. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг тўртинчисида Альба супер голи билан "Барса"ни олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, "кўк-анорранглилар" очколари сонини 69 тага етказиб олган ҳолда, иккинчи ўринни мустаҳкамлади. "Бетис"нинг 58 очкоси ўзгаришсиз қолди.
Comments