Ламин, эҳтиёт бўл! “Барса” Ямалга ҳеч ким танимайдиган рақобатчи олиб келади

  • 24 Jun 09:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”нинг қисқа танаффусдан кейин яна Испания чемпионлигини қўлга киритишида 17 ёшли футболчи Ламин Ямалнинг ҳиссаси катта бўлди.

Tecno

Клуб раҳбарияти тез орада Ямалга ҳам рақобатчи олиб келадиган бўляпти. Таниқли инсайдер Фабрцио Романонинг маълум қилишича, каталонияликлар Даниянинг “Копенгаген” клубига Руни Бардагжи трансфер маълумотларини сўраб, мурожаат йўллаган.

Манбага кўра, томонлар ўртасида 19 ёшли швециялик футболчи трансфери бўйича тўғридан тўғри музокаралар бошланди.

Руни Бардагжини олиш учун каталонияликлар Португалиянинг гранд клубларидан ҳисобланган “Порту” билан рақобатлашмоқда. Бу клуб икки ҳафтадан бери “Копенгаген”дан истеъдодли футболчини олиб кетишга ҳаракат қиляпти.

Руни Бардагжи “Копенгаген”нинг асосий жамоасида жами 84 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 15 та гол урган.  Transfermarkt портали экспертлари унинг трансфер суммасини 7,5 миллион еврога баҳолаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!