"Лацио" Индзаги билан келишувга эришди

  • 20 May 16:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Лацио” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Симоне Индзаги билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Даниэле Лонго хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 44 ёшли мутахассиснинг римликлар билан имзолайдиган амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар тузилган бўлади. Янги келишувга кўра, Индзагининг йиллик маоши 3 млн еврога етади. Бундан ташқари, у жамоанинг эришадиган натижаларига қараб қўшимча бонуслар ҳам олиши мумкин.

“Лацио” айни дамда А Серияда пешқадам “Ювентус”дан бор йўғи 1 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!