Легионеримиз клубини ўзгартирди

  • 04 Aug 21:06
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бангладеш чемпионатида тўп сураётган легионерларимиздан бири Асрор Ғофуровни билсангиз керак. У ўтган мавсумдан бери маҳаллий “Саиф Спортинг” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Tecno

У ерда 26 та учрашувда 9 та гол урди ва 9 та ассист вазифасини бажарди. Аммо энди вазият ўзгарди. Ғофуровнинг клуби билан тузган шартномаси ниҳоясига етди.

Шу боис Асрор ушбу клубни тарк этди. Ҳозирда Бангладешнинг бир-иккита етакчи жамоалари футболчимиз билан жиддий қизиқмоқда. Жумладан, "Башундхара" ҳам Ғофуровга кўз тиккан. Тез орада барчаси расман эълон қилиниши кутилмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!