Легионеримиз клубини тарк этди

  • 09 Feb 11:00
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг “Қайсар” клубида фаолият олиб борган легионеримиз Шохназар Норбеков жамоани тарк этгани маълум бўлди.

Tecno

Аниқланишича, клуб раҳбарияти барча легионерларнинг хизматидан воз кечишга қарор қилган ва натижада Норбеков ҳам “Қайсар”ни тарк этишига тўғри келган.

У ўтган йили бош мураббий Виктор Кумиковнинг таклифига кўра, “Қайсар” билан шартнома имзолаган ва ортда қолган мавсумда ҳаммаси бўлиб, 26 та ўйинда 1 та гол урди ва 4 та голли пасни узатди.

Ҳозирда Шохназар вариантларни кўриб чиқмоқда ва тез орада бир қарорга келади.

Comments

You must be logged in to commet!