Легионеримиз рамзий терма жамоадан ўрин олди (фото)

  • 23 Mar 19:45
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Корея чемпионатида муваффақиятли тўп тепаётган легионеримиз Рустам Ашурматов 6-турдан ўрин олган "Инчеон Юнайтед" клубига қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.

Tecno

Ҳимоячи бўлишига қарамай, ажойиб зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол этган Ашурматов ҳафта рамзий терма жамоасига ҳам киритилди. Ушбу жамоа 6-турда энг яхши ўйин намойиш этган футболчилардан тузилган. Шунингдек, унга "Гангвон"дан Хан Кук Юнг ва Чанг Му Шин ҳам киритилган.

Маълумот учун, ҳамюртимиз жорий мавсум 6 беллашувнинг барчасида тўлиқ ҳаракат қилган ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Шу билан бирга, Рустам бир бор сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

IMG_20210323_193438

Comments

You must be logged in to commet!