 
                "Лестер" - "Арсенал": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 26-туридан ўрин олган "Лестер" "Арсенал" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+7' Ўйин якунланди. 
- 90+7'Келети Ихеаначо тўпни ўзига бўйсундирди, бироқ зарбага аниқлик етишмади. 
- 90+6'Тимоти Кастаннинг рақиб майдонига узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди. 
- 90+4'Юри Тилеманснинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. 
- 90+3' Киран Тирни қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 
- 90+3'Томаснинг зарбасини Каспер Шмейхел ушлаб олди. 
- 90' Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди. 
- 90'Киран Тирни ўйинни давом эттиради. 
- 90' Киран Тирни жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда. 
- 87'Пьер Обамеянгнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 
- 84' Алексндр Ляказетт ўрнини Пьер-Эмерик Обамеянг эгаллади. 
- 82' Мартин Эдегор бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Киран Тирни ҳимоячилардан қайтган тўпга кучли зарба берди, зарба ноаниқ чиқди. 
- 81'Томас узоқдан дарвозага кучли зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 
- 80'Николас Пепе рақиб майдонига киришга уриниб кўрди, ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишди. 
- 76'Келечи Ихеаначо рақибига қўполлик ишлатди, хакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди. 
- 72' Юри Тилеманс рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирди. 
- 70' Жонни Эванс ўрнини Даниэль Амарте эгаллади. 
- 68'Седрик Соарешнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди. 
- 67' Муҳаммад Эль-Ненни ўрнига Томас ўйинга қўшилди. 
- 64'Жейми Варди ҳимоячилардан қочиб кетди, бироқ Пабло Мари қўполлик ишлатмасдан тўпни ундан олиб қўйди. 
- 62'Марк Олбрайтоннинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиршди. 
- 60'Чаглар Суюнжунинг затмасини ҳимоячилар қайтаришди. 
- 57'Давид Луиз майдонга қайтди. У ўйинни давом эттирмоқда. 
- 55' Давид Луис хаводаги курашда жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди. 
- 55' Марк Олбрайтон бурчакдан тўпни ошириб берди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди. 
- 54'Жейми Варди жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячи қайтарди. 
- 53' ГООООЛ! Николья Пепе ҳимоячилар хатосидан сўнг очиқ қолган дарвозани ишғол қилди. 
- 51' Хави Барнс жароҳат сабаб майдонга қайтмади, унинг ўрнини Женгиз Ундер эгаллади. 
- 48' Хави Барнс оёғини қайириб олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. 
- 46' Люк Томас ўрнини Марк Олбрайтонга бўшатиб берди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 45+4' Биринчи тайм якунланди. 
- 45+2' ГОООООЛ! Александр Ляказетт пеналтидан тўпни дарвозанинг чап томонига йўллади, Каспер Шмейхел тўпни қайтара олмади. 
- 45+1' Пеналти! ВАР асиссентлари хакамга жарима майдони ичида Уилфрид Ндиди тўпни қўли билан ўйнаганини маълум қилди. 
- 45' Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 
- 45'Николья Пепе жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар узоқлаштиришди. 
- 42' Ўзгариш: Эмил Смит-Роу ўйинни давом эттира олмади, Мартин Эдегор майдонга тушди. 
- 40' Эмил Смит-Роу жароҳат олганга ўхшайди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда. 
- 39' ГОООООЛ! Давид Луис жаримадан узатилган пасга боши билан зарба берди, дарвозабон тўпни қайтаришга кеч қолди. 
- 38'Люк Томас қанотда рақибини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирди. 
- 37'Виллианнинг жаримадан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди. 
- 36'Жаглар Суюнжу қўполлик ишлатди, рефере жарима тўпи белгилади. 
- 35'Келети Ихеаначо узоқдан дарвозага кучли зарба берди, бироқ голкипер тўпни ушлаб олди. 
- 34'Седрик Соареш тўпни узатиб берди, голкипер тўпни ушлаб олди. 
- 32'Жака хаводаги курашда рақибига қўполлик ишлатди, хакам ўйинни тўхтатди. 
- 31' Виллиан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. 
- 31' Виллиан бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Луиснинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди. 
- 30'Арсенал ҳужумчисининг узатмаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 
- 30'Виллиан жарима зарбасидан тўпни рақиб майдонига узатиб берди, ҳимоячилар вазиятни бартараф этди. 
- 29'Люк Томас рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди, хакам унга оғзаки танбех берди. 
- 28'Рикаруд Перейра жарима майдонига кириб, пасни амалга оширди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди. 
- 27'Виллиан дарвозага кучли зарба берди, бироқ тўп хеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди. 
- 26'Николас Пепенинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди. 
- 25'Люк Томас рақибига қўполлик ишлатди. 
- 21'Харви Барнс жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилишга уринди, Бернд Лено тўпни қайтариди. 
- 18'Киран Тини қанотдан тўпни узатди, бироқ ҳимоячи вазиятни ўқий олди ва хавфни бартараф этди. 
- 17' Арсенал футболчилари бурчак зарбасидан сўнг хавфли ҳужум ташкил қила олишмади. 
- 16'Николас Пепе жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтаришди. 
- 15'Пеналти йўқ. Футболчи жарима майдони ташқарисида қўполлик ишлатилгани учун жарима тўпи белгиланади, деб қайд этди видеотакрор реферелари. 
- 14'ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда, қарор бекор қилиниши мумкин. 
- 13' Пеналти, Юри Тилеманс Николья Пепени қўполлик билан тўхтатиб қолди, деб топди хакам. 
- 9' Виллиан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячи осонлик билан тўпни узоқлаштирди. 
- 8'Эмил Смит-Роу қанотдан кириб борди ва марказга пас берди, Жаглар Суюнжо тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 
- 7' ГОООООЛ! Юри Тилеманс ҳимоячилардан тўпни олиб қўйди ва рақиб майдонига ёриб кириб, дарвозага кучли зарба берди, Бернд Лено зарбани қайтара олмади.  
- 4'Виллианнинг узатмасига ҳужумчилар ета олишмади, ҳужум якунига етди. Лестер тўпни ўйинга киритади. 
- 2'Лестер қанотдан қарши ҳужум ташкил қилди, Жейми Варди тўпни ўзига бўйсундира олмади, дарвозабон тўпни узоқлаштирди. 
- 2'Арсеналнинг қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ "бўрилар" вазиятни бартараф этишди. 
- 1' Ўйин бошланди. 



Comments