"Лестер"ни чемпион қилган Раньери яна АПЛга қайтиши мумкин

  • 03 Oct 17:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Уотфорд” клуби раҳбарияти бош мураббий Хиско Муньосни истеъфога чиқаргач, унинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлади.

Tecno

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, АПЛ клуби Клаудио Раньери билан алоқага чиққан. Томонлар ҳозирда музокаралар олиб боришмоқда. “Уотфорд” янги бош мураббий номзодини яқин орада эълон қилмоқчи.

“Уотфорд” ортда қолган 7 та турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 7 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Раньерининг сўнгги иш жойи “Сампдория” клуби бўлган эди. У ушбу жамоани ўтган ёз тарк этди.

Comments

You must be logged in to commet!