Левандовски Саудиядан келаётган таклифларга қандай жавоб бериши ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски Саудия Арабистони клубларидан келган таклифларга қандай жавоб бериши ҳақида гапириб ўтди. 

"Мен бу борада ўйлаб ҳам ўтирмайман. Сабаби оддий. Менинг мақсадларим умуман бошқача.

Саудия Арабистонида нималар бўлаётганини эшитиб, кўриб турибман. Аммо бу нарса мени хавотирга солмайди. Европадан кетишни режалаштираётганим йўқ", - деди польшалик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Левандовскининг Испаниядаги асосий рақобатчиси Карим Бензема Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" жамоаси таклифини қабул қилганди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!
&
Ali aka
13/06/2023 01:51
Ахмок ешинг 35да булса олмайсанми соккани эй европадаги АХМОК ФУТБОЛЧИЛАР РОНАЛДО АКЛИ ЭКАН