
Лига 1. "Ланс" қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди
Франция чемпионати 3-туридан ўрин олган "Монако" - "Ланс" ўйини бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
84-дақиқада Денис Закария ҳисобни очган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Франковски пенальтидан мувозанатни тиклади. Легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов илк дақиқаларданоқ майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Вакилимиз фаол ҳаракатлари билан жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.
- France - Ligue 1
- Regular Season

Monaco
- Denis Zakaria 84'
Finished
1
:
1
01.09.2024 18:00

Lens
- Przemysław Frankowski 90'
Comments