"Ливерпуль" Салоҳнинг трансфери бўйича 2 та гранд клубдан таклиф олган

  • 16 Jun 14:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" ва "Ювентус" клублари "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олишга уруниб кўришди.

Tecno

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра ҳар иккала жамоа ҳам 27 ёшли мисрлик футболчи учун 170 миллион евродан таклиф қилишган. Бироқ, Салоҳ мерсисайдликлар сафида қолишга қарор қилган.

Маълумот учун, Салоҳ ортда қолган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 52та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 27та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 150 млн еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!