Луис Суарес “Барса”га катта ёрдам қилгани ошкор бўлди

  • 09 Sep 10:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

“Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликларга ўз таркибида Рональд Араухони сақлаб қолишга ёрдам бергани маълум бўлди.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилигича, айни пайтда “Интер Майами” сафида тўп тепаётган уругвайлик юлдуз ўз ҳамюртини “Барса”ни тарк этмасликка кўндирган.

Рональ Араухо ёзда “Бавария”га ўтиб кетмоқчи бўлган. Бироқ “Барселона” собиқ ҳужумчиси Суарес ёрдамига таяниб ҳимоячини ўз сафида олиб қолган.

Араухонинг “Барселона” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Ҳозир клуб мутасаддилар битимни узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!