
Лукаку: Илтимос, мени қайтаринглар...
“Интер”да ижара асосида тўп тепаётган Ромелу Лукаку ёзда “Челси”га қайтишни режалаштирмоқда.
Даставвал, бельгиялик ҳужумчи Милан клубидаги фаолиятини давом эттиришни мўлжаллаган эди. Жорий мавсумда унинг ўйинида жиддий пасайиш кузатилаётгани сабабли “Интер” ижара шартномасини узайтириш фикридан қайтди.
Вазиятдан келиб чиқиб, 29 ёшли футболчи келаси мавсумни “Челси” сафида бошламоқчи бўляпти. Лекин лондонликлар ҳам бир мавсум давомида ўзига берилган имкониятдан фойдалана олмаган Лукакунинг хизматига муҳтож эмас. Клуб унинг ўрнига янги ҳужумчи қидирмоқда.
Ромелунинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача имзоланган.
Comments