Лукаку кутилмаган қарорга келди

  • 14 Mar 13:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” раҳбарияти ишончини оқлай олмаган Ромелу Лукаку жамоанинг энг содиқ ўйинчиларидан чиқиб қолди.

Tecno

Буюк Британия ҳукуматининг клубга қўллаган санкциялари туфайли аксарият ўйинчилар ўзига янги жамоа топиш ҳаракатига тушиб қолган бир пайтда, ҳамма жамоадан кетишини кутаётган бельгиялик ҳужумчи бошқача қарорга келди.

Лукаку клубдаги вазият қандай бўлишидан қатъи назар, фаолиятини “аристократлар” сафида давом эттиришини билдирди.

Ўтган ёзда 97,5 миллион фунтга трансфер қилинган ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 31 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 марта ишғол қилди.

Comments

You must be logged in to commet!