Лукаку хорижда ўйнаётган энг яхши бельгиялик футболчи, деб топилди

  • 14 Jan 14:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку хорижда ўйнаётган энг яхши бельгиялик футболчи, деб топилди.

“Худога шукр, ушбу совринни қўлга киритдим. Бунинг учун “Интер”даги ва Бельгия терма жамоасидаги шерикларимга миннатдорлик билдираман. Бу борада сизларнинг ёрдамингиз беқиёс бўлди. Ўсишга эришганим учун иккала жамоадаги устозларимга ҳам раҳмат айтаман”, - деди Лукаку.

27 ёшли Лукаку жорий мавсум “Интер” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!