Мадримов ва Абдураимов навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, маҳоратли чарм қўлқоп усталаримиз айни пайтда ўзларининг профессионал боксдаги фаолиятида катта ютуқларга эришиб келишмоқда. Юртимиз бокс мухлислари учун хушхабар бор. Гап шундаки, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши аниқ бўлди.

Tecno

Ўзбекистон МОҚнинг маълум қилишича, Мадримов профессионал боксдаги иккинчи жангини 9 март куни ўтказади. Унинг рақиби ва жанг қаерда бўлиши ҳақидаги маълумот яқин соатлар ичида эълон қилинади.

Элнур Абдураимовнинг навбатдаги жанги эса 23 март санасига белгиланди. Бўлажак баҳс Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилиб, вакилимиз мезбон боксчи Дмитрий Хасиевга қарши рингга чиқади.

Comments

You must be logged in to commet!
&
darwesh
02/03/2019 17:37
Мадримов олимпиада чемпиони булиш керак эди