"Манчестер Сити" 18 ёшли бразилиялик футболчи билан шартнома имзолайди

  • 06 Jul 09:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бразилиянинг “Флуминенсе” клуби ярим ҳимоячиси Метиньо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 18 ёшли футболчи “Манчестер Сити” билан шартнома имзолайди. У тез орада янги жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга етиб келади.

Ушбу трансфер “шаҳарликлар”га 5 млн еврога тушгани айтилмоқда. Аммо шартномада футболчининг келажакда кўрсатадиган натижаларига қараб алоҳида бонуслар ҳам белгилаб қўйилган.

Метиньо янги мавсумни Франциянинг “Труа” клубида ижарада ўтказиши кутилмоқда. Айтиш керакки, ушбу клуб ҳам “Манчестер Сити”нинг эгаларига қарашли.

Comments

You must be logged in to commet!