"Манчестер Сити" 68 йилдан сўнг бу натижага эришди
Англия Премьер-лигасининг 14-туридаги ғалабадан сўнг "Манчестер Сити" тарихий натижа қайд этди.
АПЛнинг 14-турида "шаҳарликлар" "Фулхэм"ни 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда жамоанинг ҳимоя чизиғи панд берган бўлса-да, олди чизиқдаги ижрочилар эвазига майдонни ғолиб тарзда тарк этди. "Манчестер Сити" 1957 йилдан буён илк бор 4 та гол ўтказиб юбориб якунда учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди. Ўшанда клуб "Шеффилд Уэнсдей"дан тўртта гол ўтказиб юбориб, якунда ғалаба қозонган эди. Ушбу ўйин ҳам 5:4 ҳисобида якунланганди.
Маълумот учун, "шаҳарликлар" навбатдаги турда "Сандерланд"га қарши баҳс олиб боради.



Comments