“Манчестер Сити” ўйинчисини сотиш бўйича музокара бошлади

  • 24 Apr 10:54
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа таркибини янгилаш сиёсатини ёзги трансферлар даврида ҳам давом эттирадиган бўляпти.

Tecno

Foot Mercato нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” асосий дарвозабон Эдерсон трансфери бўйича Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан музокара бошлади.

Жидда шаҳри клуби мутасаддилари бразилиялик голкипер агентлари билан бир неча маротаба учрашганидан сўнг, “Манчестер Сити”ни музокарага чорлади.

31 ёшли дарвозабоннинг манчестерликлар билан яна бир йиллик шартномаси бор. Шунга қарамай, Эдерсон клубни тарк этишни маъқул кўрмоқда.

Эдерсон жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 22 та учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 25 та тўп олиб чиқди. Эдерсон жорий мавсумда жамоадошларига учта голли пас узатиб, Англия Премьер-лигасида энг кўп ассист қайд этган дарвозабон сифатида рекорд ўрнатди.

Comments

You must be logged in to commet!