“Манчестер Сити”дан ғаройиб натижа

  • 10 Apr 14:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигаси чорак финал дастлабки учрашувида “Манчестер Сити” футболчилари Мадридда “Реал” билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Tecno

Эътиборли жиҳати шундаки, Хосеп Гвардиола шогирдлари ушбу нуфузли турнирнинг охирги тўққизта ўйинида учтадан гол урган.

“Шаҳарликлар” мусобақанинг гуруҳ босқичида “Црвена Звезда”ни 3:1, 3:2, “Лейпциг”ни 3:1, 3:1, “Янг Бойз”ни 3:1, 3:0, нимчорак финалда “Копенгаген”ни 3:1, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди манчестерликлар “Реал”га қарши жавоб учрашувини 17 апрель куни ўз майдонида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бу жамоа ўтган йили мусобақа финалида “Интер”дан 1:0 ҳисобида устун келган ва ғалаба тўпини Родри киритган эди.

Comments

You must be logged in to commet!