"Манчестер Сити"ни ким тўхтата олади?! "Шаҳарликлар" бу мавсумда ҳали мағлуб бўлмади

TIGGO 2 PRO

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби жорий мавсумда ҳали битта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмади.

Кеча Хосеп Гвардиола шогирдлари Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-тур учрашувида Праганинг "Спарта" жамоасини ўта йирик кўринишда мағлуб этишди(5:0).

Мавсум бошидан буён "Манчестер Сити" барча мусобақаларда ўтказган 13 та ўйиннинг бирортасида ҳам мағлубиятга учрамаган. Жамоа шу вақт мобайнида 9 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этган. 

"Шаҳарликлар" энди навбатдаги учрашувини "Саутгемптон"га қарши АПЛ доирасида ўтказади. Мазкур баҳс эса, 26 октябрь куни бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!