“Манчестер Юнайтед” биринчи трансферни уддалади

  • 02 Jul 21:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

The Athletic нашрининг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти янги бош мураббий Эрик тен Хаг бошчилигида биринчи трансферни амалга оширишга тайёр.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, манчестерликлар “Фейеноорд”нинг 22 ёшли ҳимоячиси Тирелл Маласияни Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишга кўндирган.

Маълумотларга қараганда, томонлар 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага имзо чекади. Бу трансфер учун Англия клуби “Фейеноорд”га 15 миллион евро тўлайди.

Маласия чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Ёш футболчи фаолияти давомида жами 199 та учашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига еттита гол ва 12 та ассист расмийлаштирган.

Comments

You must be logged in to commet!