"Манчестер Юнайтед" жаҳон чемпионатига қадар жиддий йўқотишга учради

  • 27 Oct 08:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед”нинг франциялик ҳимоячиси Рафаэль Варан Қатардаги жаҳон чемпионати олдидан “қизил иблислар”нинг қолган барча ўйинларини ўтказиб юборади.

"BBC" нашри хабарига кўра, жаҳон чемпиони олтита ўйинни, жумладан, Англия Премьер-лигасининг учта учрашувини, Европа лигасининг иккита баҳсни ва “Фулхэм”га қарши Лига кубоги доирасидаги беллашувни ўтказиб юборади. Яқинда "Челси" билан бўлган ўйинда сон қисмидаги мушакларнинг зўриқиши туфайли ўйинни эрта тарк этган эди.

Жорий мавсум Рафаэль "Манчестер Юнайтед" барча мусобақалар доирасидаги 11 ўйинида майдонга тушган.

Comments

You must be logged in to commet!