"Манчестер Юнайтед" Лингардга янги шартнома таклиф қилади

  • 09 Jun 13:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячи Жесси Лингард билан амалдаги шартномани узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 26 ёшли англиялик футболчига узоқ йиллик шартнома таклиф қилишмоқда. Агар у ушбу келишувни имзоласа, йилига 7,5 млн евро маош олиши мумкин. Таъкидлаш керакки, Лингарднинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган ва унга кўра у йилига 5,8 млн евро маош олмоқда.

Маълумот учун, Лингард ортда қолган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 36та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!