"Манчестер Юнайтед" ўнг қанот ҳимоячиси позициясига 2 та номзод топиб қўйди

  • 06 Dec 07:29
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтириш ҳақида жиддий ўйламоқда.

Tecno

Клуб январда Аарон Уан-Биссакани ижарага беради ва шундан сўнг унинг ўрнига футболчи харид қилади. Фабрицио Романонинг хабар беришича, "қизил иблислар" радарида икки нидерландиялик футболчи бор.

Улардан бири "Интер" аъзоси Дензель Дюмфрис, иккинчиси "Байер" вакили Жереми Фримпонг. Дюмфрисдан фарқли ўлароқ, Фримпонг трансфери манчестерликлар учун арзонроққа тушиши кутилмоқда. 

МЮдан ташқари ҳар икки футболчига "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!