
"Манчестер Юнайтед" Осимхен трансферидан воз кечди
"Манчестер Юнайтед" Виктор Осимҳен учун курашмасликка қарор қилди.
Жорий мавсумни "Галатасарой"да ижара асосида ўтказаётган "Наполи"нинг 26 ёшли футболчиси ёзги трансферлар ойнасида сотилиши эҳтимоли юқори. "Манчестер Юнайтед" нигериялик футболчи учун асосий даъвогарлардан бири бўлиши кутилганди, аммо клуб эътиборини бошқа номзодларга қаратишга қарор қилди.
"Man United News" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти Осимҳен вариантидан воз кечган. Форвардга Лондоннинг "Арсенал" ва "Челси" клублари ҳамда Саудия Арабистони чемпионати вакиллари қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Трансфермаркт портали нигериялик ҳужумчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Comments