“Манчестер Юнайтед” “ов”га чиқди

  • 02 Aug 15:38
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" мавсум бошланишидан олдин кўплаб харидларни амалга ошириши мумкин. “Ekspress” нашри хабарига кўра, манкунианликлар деярли ҳар бир позиция учун янги ўйинчилар сотиб олишни мўлжалламоқда.

Tecno

"Қизил иблислар" Давид де Хеага муносиб ўринбосар бўла оладиган захира дарвозабонини таклиф қилмоқчи. Ўтган мавсум Италия чемпионатида ҳаракат қилган аргентиналик кипер Серхио Ромеро яна "Олд Траффорд"га қайтиши эҳтимоли бор.

Ҳимоя чизиғини ҳам кучайтира оладиган футболчилар қидирилмоқда. Ушбу ўрин учун Дензель Дюмфриес ва Макс Ааронс асосий номзод бўлиб турибди.

Поль Погба кетганидан кейин клубнинг марказий ярим ҳимоя позициясида ҳам камчиликлар бор. МЮнинг қисқа рўйхатига Юри Тилеманс ва Сергей Милинкович-Савич киритилган.

"Манчестер Юнайтед"га ҳужумчи ҳам керак ва ҳозирда Антони ва Себастьян Шешколарнинг номзодини кўриб чиқмоқда. Боиси, Криштиану Роналду жамоани тарк этса, клубнинг олд чизиғи анча кучсизланиб қолади.

Comments

You must be logged in to commet!