“Манчестер Юнайтед” Қатарда гол урган футболчини олади

  • 02 Dec 08:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” скаутлари Қатардаги жаҳон чемпионатида тўп тепаётган футболчиларни кузатиб бормоқда.

Tecno

Sky Germany нашрининг маълум қилишича, манчестерликларга Эквадор терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседонинг ўйини маъқул келган. 21 ёшли футболчи Қатарда учта учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Кайседо клублар миқёсида “Брайтон” шарафини ҳимоя қилаётгани боис, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари унинг имкониятини яхши билади.

Transfermarkt портали Мойсес Кайседони 38 миллион еврога баҳолаган. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!