"Манчестер Юнайтед" Роналдуга ўринбосар топди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ПСВ вингери Коди Гакпога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда NOS хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг ёзишича, "қизил иблислар" футболчини январдаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Манчестерликлар ёзда ҳам Гакпони харид қилишга уриниб кўрган, бироқ у мавсум сўнгига қадар ПСВда қолишга қарор қилганди. 

Коди жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урган ва 28 голга ассистентлик қилган. Унинг ПСВ билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Comments

You must be logged in to commet!