“Манчестер Юнайтед” тинимсиз гол ураётган ҳужумчини олиб келади

  • 10 Dec 23:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг кўп гол урадиган ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Ана шу мақсадда, манчестерликлар “Штутгарт” тўпурари Серу Гирасси билан музокара бошлади.

Tecno

Sky Germany нашрининг маълум қилишича, гвинеялик 27 ёшли футболчининг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга қизиқиш билдиряпти.

Гирасси жорий мавсумда Бундеслигада 11 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди. Бундан ташқари, моҳир ҳужумчи Германия кубогида иккита ўйинда бир жуфт тўп киритди.

Серу илгари “Лилль”, “Кёльн”, “Амьен”, “Ренн” каби жамоаларда ўйнаган, лекин юқори самарадорлик билан кўзга ташланмаган эди.

Comments

You must be logged in to commet!